• 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:03

Президент Ўзбекистоннинг сўнгги 8 йилдаги ютуқлари ҳақида сўзлади — фото

Турли соҳалар вакилларига мукофотлар топшириш жараёнида Шавкат Мирзиёев охирги 8 йилда иқтисодиёт ва ислоҳотлардаги ўсишни таъкидлади.

251
0

Бугун, 27 август куни Тошкентда мукофотларни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Давлат раҳбари фуқароларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

"Сўнгги саккиз йилда ялпи ички маҳсулотимиз жадал ўсиб, бугун 115 миллиард долларга етди. Биринчи марта яна бир рақамни очиқлайман: Халқаро валютa жамғармаси прогнозларига кўра, жорий йилда иқтисодиёт ҳажми 130 миллиард доллардан ошиб ўтади. Бундай ўсиш суръатлари ва халқаро даражадаги юқори баҳони биз ҳали кўрмаган эдик", – деди президент.

Таъкидланишича, саккиз йилда 500 мингдан ортиқ хонадонли кўп қаватли уйлар қурилди – бу мустақилликнинг дастлабки 25 йилидагидан тўрт баробар кўп. Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқлар ва йўлларни ободонлаштириш учун 60 трлн сўм йўналтирилган. 155 миллиард долларлик инвестициялар ҳисобига 100 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилиб, 7 миллиондан зиёд фуқаро даромад манбаига эга бўлди.

Катта маблағлар ижтимоий соҳаларга ҳам йўналтирилди – охирги саккиз йилда ижтимоий инфратузилмага ажратилган маблағлар аввалги йилларга нисбатан олти баробар кўп бўлди. Натижада, болалар боғчаларидаги ўринлар сони 720 мингдан 2,5 миллионга етди, 466 та янги мактаб қурилди, қарийб 1 миллион ўқувчи учун жой яратилди. Талабалар сони 279 мингдан 1,5 миллионга етди, олий таълим қамрови эса 40 фоизга чиқди.

"Бугун саноат экспорти ҳажми 2016 йилдаги 28 миллиард доллардан 62 миллиард долларга етди", – деди давлат раҳбари.

Давлат раҳбари тадбиркорларнинг иқтисодиётдаги ҳиссасига алоҳида эътибор қаратди. Унга кўра, қурилиш соҳасида бугун 30 мингдан зиёд хусусий компаниялар фаолият юритмоқда, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 6 миллиард долларга яқинлашди. Фақат ўтган йилининг ўзида 23 миллиард долларлик қурилиш ишлари амалга оширилган – бу 2016 йилдагидан тўрт баробар кўпдир.

Президент хизматлар соҳасининг ривожланишига ҳам тўхталиб ўтди. Сўнгги йилларда туризм экспорти 3 миллиард доллардан ошиб кетди, IT маҳсулотлари экспорти эса 1 миллиард долларга етди. Барча соҳаларда янги технология ва билимлар қўлланилиши минглаб иш ўринлари ва малакали мутахассислар яратилишига замин яратди.

Маросим якунида давлат мукофотлари топширилди. Президент мустақилликнинг энг олий мақсади инсонга эътибор, унинг қадри ва меҳнатини юксалтириш, халқ турмушини яхшилаш эканини таъкидлади. Мукофотланганлар кўрсатилган ишонч учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонга равнақ тиладилар.

251
0

Изоҳ