• 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:03

Мўйноқдаги кондан сизиб чиққан газ орадан 1 ой ўтиб ёпилди

Газ отқинини жиловлашга қаратилган "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, барча ишлар ҳамкор ташкилотлар кўмагида босқичма-босқич амалга оширилди.

238
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ майдонидаги "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли, лойиҳавий чуқурлиги 5000 метр бўлган янги излов қудуғида (1-сон) 4707 метргача бурғилаш ишлари олиб борилганда газ отқилиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. "Ўзбекнефтегаз" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, газ сизиб чиққан кундан бошлаб орадан 1 ой ўтгандан кейин қудуқ тўлиқ назоратга олинди.

Газ отқинини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тезкор Штаб ташкил этилди. Унинг таркибига очиқ фаввораларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисм, ФВВ, тегишли ҳудудий бошқармалар ҳамда маҳаллий ҳокимлик мутахассислари жалб қилинди.

Махсус Штаб томонидан газ отқинини жиловлашга қаратилган "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, барча ишлар ҳамкор ташкилотлар кўмагида босқичма-босқич амалга оширилди.

"Бугунги кун ҳолатига кўра, маҳаллий мутахассисларнинг машаққатли ва самарали меҳнати, халқаро тажрибага эга компаниялар ва замонавий техника ёрдамида қудуқ тўлиқ назоратга олинди.

Барча ишлар ҳеч қандай бахтсиз ҳодисалар ёки талофатларсиз амалга оширилди. Мураккаб шароитда меҳнат қилган 200 нафар ишчига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди," - дейилади хабарда.

238
0

Изоҳ