Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Улуғбек Ташкенбаев Тошкент шаҳридаги "А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.
Улуғбек Ташкенбаев таълим соҳасида катта тажрибага эга мутахассис. У илгари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Гулистон давлат университети ва Самарқанд давлат университети ректори сифатида фаолият олиб борган.
Янги тайинловга қадар Ташкенбаев Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ