• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 23 август 2025

Uzbekistan Airports'да 6,8 млрд сўмлик давлат харидларида кўплаб қоидабузарликлар аниқланди

Харидда компаниялар томонидан қоидабузарликлар, жумладан, тендер иштирокчиларини нохолис баҳолаш, аффилланган шахсларнинг иштироки ва таклифларни баҳолашдаги хатолар аниқланди.

853
0
Uzbekistan Airports

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Uzbekistan Airports АЖ томонидан 6,8 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар аниқланганини маълум қилди.

Аниқланишича, компания буюртмаси асосида бодикамераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича хизматлар учун амалга оширилган харидда кўплаб қоидабузарликлар қайд этилган.

Хусусан, тендер иштирокчиларининг таклифлари танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тўлиқ ва холисона баҳоланмаган.

Бундан ташқари, жараёнда ўзаро боғлиқ шахслар (яъни умумий манфаатлар ва қарамликка эга бўлган шахслар) иштирок этган ва таклифларни баҳолашда жиддий хатоларга йўл қўйилган.

Агентлик тақдимномасига кўра, ғолибни эътироф этиш тўғрисидаги комиссия баённомалари ҳақиқий эмас деб топилди. Ушбу иш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

853
0

Изоҳ