Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати 35-37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича нисбатан нам ва бироз иссиқ бўлган кучсиз ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Мамлакат ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи 35-37 даража, якшанба куни 32-35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 20-22 даража бўлади.
Изоҳ