• 12 525 сўм
    27.73
  • 14 630 сўм
    32.39
  • 156 сўм
    0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 525 сўм
    27.73
  • 14 630 сўм
    32.39
  • 156 сўм
    0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 18 август 15:58

Наманганда 30 дан ортиқ болаларга диндан ноқонуний билим бераётган диндорлар қўлга олинди

30, 51 ва 42 ёшли аёл ва эркаклар яширин “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан ноқонуний даромад топаётгани аниқланган.

211
0
t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида яширин “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан ноқонуний даромад топаётган “уддабуронлар”нинг қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди. 

Жумладан, Наманган шаҳрининг Балиқчи кўчасида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган фуқаро кўп қаватли уйларнинг бирида 15 нафар шахсга диний сабоқ берган бўлса, “Маърифат” маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган аёл ўз хонадонида 14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил этиб, уларнинг ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олган.

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 йилда туғилган шахс “Меҳнатобод” маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.

Айни шу каби ҳолат Уйчи туманининг “Машад” маҳалласида ҳам кузатилиб, унда 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ бериш билан шуғулланган.

Таъкидланишича, бундай қонунбузарликлар Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 йилда туғилган 2 нафар шахс томонидан ҳам содир этилган.

Қилмишлари фош бўлган барча сохта “диндорлар” ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан амалдаги қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилди.

211
0

Изоҳ