Ўзбекистонда 20 август куни нишонланадиган Тадбиркорлар куни арафасида Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича яратилган шарт-шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишдаги салмоқли ютуқлари, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашда кўрсатган ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибаси, алоҳида фидойилиги, шунингдек, бизнес соҳасини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, салмоқли илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари учун 49 нафар шахс мукофотланди.
Хусусан, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони қуйидагиларга берилди:
• Абдуллоев Камол Талъатович - Самарқанд шаҳридаги "Sam Antep Gilam" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси;
• Исмоилов Абдулҳошим Мамасобирович - Андижон туманидаги "Равон тараққиёт орзуси" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси;
Маматжонов Фарҳод Фахритдинович - Uztex тўқимачилик корхоналари гуруҳи директорлар кенгаши раиси;
Ҳошимов Зафар Комилевич - Тошкент шаҳридаги "Аnglesey Food" масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси.
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор" фахрий унвони Тошкент кимё-технология институти целлюлоза технологияси ва ёғочга ишлов бериш кафедраси профессори Раҳмонбердиев Гаппарга берилди.
"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан Тошкент шаҳридаги Akfa Group компаниялар гуруҳи асосчиси Ортиқхўжаев Жаҳонгир Абидович тақдирланди.
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан Руземуҳамедов Нурулла Суннатуллаевич - Олмазор туманидаги "N‘medov" компаниялар гуруҳи таъсисчиси, "Дўстлик" ордени билан Аббосхўжаев Азизхўжа Авазхўжа ўғли - Олмазор туманидаги "Grand Pharm Trade" МЧЖ таъсисчиси, Касимбаева Мадина Анваровна - сўзана тикиш устаси, Курдиани Николоза - TBC Uzbekistan банки бош директори ва бошқалар мукофотланди.
"Шуҳрат" медали билан Нуманова Олга Леонидовна - "InFinBank" АЖ бошқаруви раиси, Рустамов Улуғбек Шаҳзодович - "Click" МЧЖ раҳбари, Ходжаев Жасурбек Мажидович - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори тақдирланди.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ