• 12 150 сўм
    8.64
  • 14 087 сўм
    34.3
  • 150 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    8.64
  • 14 087 сўм
    34.3
  • 150 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Туризм 16 август 13:02

Ўзбекистон ва Қозоғистон авиақатновлар сонини ҳафтасига 238 тагача оширади

Фақатгина Олмаота ва Нур-Султондан Тошкентга ва ортга ҳафтасига 42 тагача рейс амалга оширилади.

684
0
Транспорт вазирлиги

Остонада "Марказий Осиё - Хитой" фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини оширишга келишиб олди.

Хусусан, ташувчиларга Олмаота - Тошкент ва Нур-Султон - Тошкент йўналишларининг ҳар бири бўйича ҳафтасига 42 тагача рейсларни амалга оширишга рухсат берилди. Қолган барча йўналишлар бўйича - ҳафтасига 7 тагача рейс. Агар ҳар икки томон авиакомпаниялари келишилган барча йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширса, умумий рухсат этилган частота ҳафтасига 238 та рейсни ташкил этади.

Томонлар, шунингдек, мунтазам авиақатновлар учун йўналишлар рўйхатини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Музокаралар якунида конструктив мулоқотни давом эттириш ва келгусида авиақатновларни ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрлик тасдиқланди.

684
0

Изоҳ