Ўзгидромет хабарига кўра, 11-12 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати асосан 38-40 даража, жанубда 42 даражагача бўлади. Фақат шимоли-ғарбий вилоятларда ва чўл ҳудудларда эртага кундузи ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.
13 август — чоршанба куни ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Лекин иссиқнинг сезиларли даражада пасайиши иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кутилмоқда, бунда республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 34-37 даражагача, фақат энг чекка жанубда 40 даражагача пасаяди.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида 13 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 11-12 авустда 38-40 даража, 13 августда 36-38 даража, 14-15 августда 34-37 даража бўлади.
Изоҳ