Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, концерт учун 25 000 та чипта реализация қилинган. Чипталар нархи 1 миллион сўмдан 4 миллион 200 минг сўмгача. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканалида маълум қилинди.
Ушбу чипталарнинг 15 000 дан ортиғи, яъни 67 фоизи ва асосан қиммат жойлар, VIP жойлар хорижликлар томонидан сотиб олинган. Чипталарнинг 7500 тадан ортиғини россияликлар, 2500 дан зиёдини қозоғистонликлар, шунингдек, Европа ва бошқа давлат фуқаролари харид қилган.
"Эътиборлиси, айнан ушбу концерт учун Ўзбекистонга ташриф буюраётганлар унинг баҳонасига юртимиз бўйлаб саёҳат қилишни мақсад қилган ва энг камида тўрт-олти кунлик тур-пакетлар сотиб олишган. Ҳозир туризм мавсуми эмаслигини ҳисобга олсак, ёзнинг иссиқ кунларидаги сайёҳларнинг бундай оқими, албатта, яхши кўрсаткич", - дейилади хабарда.
Изоҳ