Россиянинг Тула шаҳрида вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлганликда айбланаётган ўзбекистонликка нисбатан суд бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда судлар ва Тула вилояти ИИБнинг бирлашган Матбуот хизмати.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи 2025 йилнинг май ойида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаб, вояга етмаган йўловчини олиб кетаётган бўлган. Суҳбат давомида эркак жабрланувчи билан жинсий алоқа қилиш учун бир кунга ижарага хонадон олишни таклиф қилган, қиз бунга рози бўлган.
Судланувчи хонадонда бўлган вақтида 16 ёшга тўлмаган жабрланувчининг розилиги билан у билан бир неча маротаба жинсий алоқа қилган.
Жабрланувчи соғлиғи кескин ёмонлашгунга қадар бўлган воқеани яқинларидан яширган. У тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилгач, ота-онасига бўлган воқеани айтиб берган.
Судда судланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган. У Россия Федерацияси ЖКнинг 134-моддаси 1-қисмида (ўн саккиз ёшга тўлган шахс томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 400 соатлик мажбурий меҳнат жазоси тайинланди.
Изоҳ