• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:12

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилиши тафсилотлари маълум бўлди

Янги аэропорт ҳозирги аэропортдан 17 км жанубда жойлашади ва соатига 40 та авиарейсга хизмат кўрсатади. Лойиҳа тафсилотларини Транспорт вазирлиги ва Uzbekistan Airports раҳбарлари маълум қилди.

240
0

Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилишини эълон қилган эди. "Oʻzbekiston 24" телеканали репортажида янги обектнинг амалга оширилиши тафсилотлари маълум бўлди.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг сўзларига кўра, янги аэропорт мавжуд аэропортдан 17 км жанубда жойлашади. У Тошкентни Самарқанд билан боғлайдиган амалдаги автомобил йўли яқинида, шунингдек, бўлажак Тошкент - Самарқанд пуллик трассаси ёнида жойлашади.

Uzbekistan Airports компанияси раҳбари Жавлонбек Умархўжаевнинг таъкидлашича, иқтисодий ўсиш, сайёҳлар оқимининг кўпайиши ва ишбилармонлик фаоллигининг ривожланиши туфайли Тошкент халқаро аэропортининг мавжуд қуввати етарли эмас.

"Ҳозирги аэропорт йилига 11 млн йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 2030-йилгача кенгайтирилган тақдирда ҳам, унинг чегаравий қуввати 14 миллион йўловчини ташкил этади. 2030-йилдан кейин эса 15 миллион ва ундан кўпроққа ўсиши кутилмоқда. Атрофдаги инфратузилма ҳам ўсиб бораётган юкламани кўтара олмаяпти. Шу билан бирга, аэропортнинг бор-йўғи иккита учиш-қўниш йўлаги бор ва унинг шаҳар марказида жойлашганлиги самолётларнинг манёвр қилиш имкониятларини чеклайди," - деди у.

Биринчи босқичда янги аэропорт йилига 20 млн йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Бир вақтнинг ўзида у 169 тагача ҳаво кемасини сиғдира олади. Соатига камида 40 та рейсга хизмат кўрсатиш режалаштирилган.

Телетраплар (терминалдан тўғридан-тўғри самолётга кўприклар) сони биринчи босқичда 14 та, якуний босқичда эса 45 тагача бўлади. Яъни, асосий хизматлар тўғридан-тўғри терминалнинг ўзида, бортга чиқиш қулайлиги билан тақдим этилади.

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Лойиҳа қиймати ва хусусий инвесторлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.

240
0

Изоҳ