• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:09

Сенаторлар хорижда 90 кундан ортиқ бўлган фуқароларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Чет элликларда ОИВ/ОИТС ва сил касаллигининг аниқланиши республикада меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади. Энди қонунни президент имзолаши керак.

276
0
UzNews.uz

Олий Мажлис Сенатининг 9-ялпи мажлисида "Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонун маъқулланди.

2024 йилда узоқ муддат чет элда бўлиб қайтган 1,7 млн фуқаронинг фақат 434 минги ёки 25 фоизи ихтиёрий равишда ОИВ/ОИТСга текширилган. Уларнинг 1 512 нафарида бундай касаллик аниқланган. Шунингдек, 2024 йилда 12,7 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ОИВ/ОИТСга текширилган ҳамда уларнинг 81 нафари бундай касалликка чалингани аниқланган.

Қонун билан "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги, "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги ва "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунларга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, узлуксиз тўқсон кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган ўн саккиз ёшдан олтмиш ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари, ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистонга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш белгиланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий тиббий текширувдан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистонга кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари эса ўз маблағлари, иш берувчининг ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ОИВ/ОИТС ва сил касаллиги аниқланиши Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома беришни рад этиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни бораётган давлатининг тегишли қонунчилиги, ушбу давлатда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш мажбурияти хусусий бандлик агентликларига бериладиган лицензия шартларидан бири этиб белгиланмоқда.

Сенаторлар томонидан ушбу Қонун инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, меҳнат миграцияси жараёнида ижтимоий хавфсизликни таъминлаш бўйича таъсирчан ҳуқуқий механизмларни шакллантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

276
0

Изоҳ