• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 1 август 16:34

Тошкентда юк машинаси ҳайдовчиси 9 та автомашинани уриб кетди - видео

Ушбу ЙТҲга юк транспорт воситаси ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.

1228
0
Видеодан кадр

Бугун, Тошкентда юк машинаси 10 дан ортиқ автомашинани уриб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Жорий йилнинг 1 август куни соат 13:30 атрофида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчасида IVECO юк машинаси, Captiva, 2 та Lacetti, Spark, Onix, Malibu-2, Cobalt, Hyundai ва Tracker-2 автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Содир бўлган ушбу ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Йўл-транспорт ҳодисаси юк транспорт воситаси ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши натижасида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1228
0

Изоҳ