Озарбайжонда Ўзбекистон президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Озарбайжон Бош прокуратураси Матбуот хизмати.
Унга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган, 1982 йилда туғилган Ю.А.ни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ушлаб бериш тўғрисидаги сўрови Озарбайжон Бош прокуратураси томонидан қаноатлантирилди.
Ўзбекистон президенти шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган Ю.А. жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжонда эканлиги аниқланиб, қўлга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
"2002 йил 7 октябрдаги "фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенсияга мувофиқ, айбланувчи Адлия вазирлиги жазони ижро этиш хизматининг махсус конвойи ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг ваколатли органига топширилди," - дейилади хабарда.
Изоҳ