• 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 23 июл 13:09

Қозоғистоннинг Halyk банки Click’нинг 49 фоиз улушини сотиб олди ва Tenge Bank'даги худди шундай улушни ташкилотга сотди

Halyk ва Click акциядорлари улушларни айирбошлаш бўйича битим туздилар: Tenge Bank'нинг 49 фоизи Click’га ўтади, Halyk эса тўлов ташкилотининг 49 фоиз акцияларини олади. Бунда компаниялар мустақил юридик шахс мақомини сақлаб қолади.

215
0
halykbank.kz

"Қозоғистон Халқ банки" АЖ (Halyk) "Click" АЖ акциядорлари билан Click'нинг 49 фоиз акцияларини сотиб олиш, шунингдек, Ўзбекистондаги шўба банкининг 49 фоиз акцияларини "Tenge Bank" АТБга Click акциядорларига сотиш бўйича стратегик шартнома тузди, деб хабар беради банк Матбуот хизмати.

Келишув шартларига кўра, Halyk Click акцияларининг 49 фоизи учун 176,4 миллион доллар, Click акциядорлари Tenge Bаnk акцияларининг 49 фоизи учун 60,76 миллион доллар тўлайди.

Қайд этилишича, битим тузилмаси томонларга мустақил юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда яқин ҳамкорликда ишлаш имконини беради.

Битимларни икки мамлакатда тегишли тартибга солиш келишувлари олингандан сўнг якунлаш режалаштирилган.

"Мазкур келишув икки бозор етакчисининг кучли томонларини бир-бирини тўлдирувчи хизматлар ва мижозлар базаси билан бирлаштириш бўйича стратегик муҳим қадамдир," - дейилади пресс-релизда.

Halyk ва Click Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорида аҳоли ва бизнес учун банк, финтех ва рақамли экотизим хизматлари соҳасида ўз мавқеини кенгайтириш мақсадида саъй-ҳаракатларни бирлаштирмоқда.

Қайд этилишича, Click ва Tenge Bank мустақил юридик шахс сифатида ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда барча мижозларга аввалги шартларда хизмат кўрсатилади, компанияларнинг амалдаги барча шартнома ва мажбуриятлари ўз кучида қолади.

Click - 20 миллиондан ортиқ мижозлар базасига эга етакчи тўлов ташкилоти ва рақамли ечимлар соҳасида чуқур ваколатларга эга Ўзбекистоннинг финтех етакчиси. Click платформаси Ўзбекистонда мавжуд банк карталари ва ўз рақамли ҳамёнларидан (бугунги кунда 10 миллионга яқин) фойдаланган ҳолда тўловлар ва ўтказмаларни бошқаришнинг қулай усулини таклиф этади.

Halyk - чакана, кичик ва ўрта бизнес ҳамда корпоратив банк хизматлари, суғурта, лизинг, брокерлик хизматлари, активларни бошқариш ва турмуш тарзи хизматларини ўз ичига олган диверсификацияланган бизнес модели ва рақамли экотизимга эга, бозор капиталлашуви даражаси 6,8 миллиард доллардан ортиқ бўлган ва минтақадаги энг юқори кредит рейтингларига эга бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик молиявий гуруҳдир.

215
0

Изоҳ