Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқув ташкил қилганликлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.
Жумладан, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болага, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ берган.
Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланди.
Изоҳ