• 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат 14 июл 17:07

Президент администрация штатларини қарийб 300 кишига қисқартирди ва 5 та янги лавозим жорий этди

Президент "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, ташаббускорлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

541
0
miit.uz

Фармон билан Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари Матбуот котиби.

Натижада Администрация ва унинг тизимидаги ташкилотларда 284 та штат бирлиги қисқартирилди, бир-бирини такрорловчи лавозимлар мақбуллаштирилди.

Шунингдек, администрация фаолиятида бешта устувор йўналиш белгиланди: таълим, бизнес муҳити, суд-ҳуқуқ тизими, соғлиқни сақлаш ва сув ресурслари. Ушбу соҳалардаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида 5 нафар раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бундан ташқари, президентнинг стратегик ривожланиш ва ташқи сиёсат масалалари бўйича янги маслаҳатчилари лавозимлари, Молиявий технологиялар, Рақамлаштириш ва сунъий интеллект, Креатив иқтисодиёт ва туризм, Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, Тадбирларни ташкил этиш, йиғилишлар ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментлари ҳамда Коммуникациялар департаменти ташкил этилди.

Аввалроқ, Президент Администрациясида Кадрлар ўзгариши бўлиб ўтгани, бу ҳақда Назорат инспекцияси бошлиғи, Ҳудудлар билан ҳамкорлик ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти бошлиғи, Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилгани ва Администрация раҳбари этиб Саида Мирзиёева тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

541
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш