• 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 4 июл 15:25

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 46 даражага кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

208
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаги кундан бошлаб ҳаво ҳарорати кундузи 39-41 даражагача, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубда 43-45 даражагача кўтарилди. 

Бугун 4 июль куни термометр устуни 41-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46 даражагача янада кўтарилади. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича ҳарорат 34-39 даражагача пасайиши сезилади.

Дам олиш кунлари иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди, бироқ бу пасайиш бироз бўлади. Якшанба куни ҳарорат кундузи 38-41 даража атрофида, жанубда 42-44 даражагача бўлади.

Ўзбекистонда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, 5 июлда республика бўйича баъзи жойларда, 6 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда: ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 4-5 июлда 40-43 даража, 6 июлда 39-41 даража бўлади.

208
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш