Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан Қорақир табиий сув ҳавзасининг 1-контурида назорат рейд тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати.
Олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Пешкў туманида яшовчи 2 нафар фуқаро электр қармоқ ёрдамида 168 дона зоғора, 10 дона лаққа ҳамда 1 дона карас балиғини овлаганлик ҳолати аниқланган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга жами 3 млрд 532 млн 500 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ