Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Asialuxe Travel туроператори билан ҳамкорлиги натижасида йўловчилар учун Тошкент – Аланя – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент-Алания-Тошкент йўналиши бўйича рейслар илгари ҳеч қачон амалга оширилмаган. Парвозларни таъминлаш учун Uzbekistan Airways авиакомпанияси барча зарур рухсатномаларни олди, парвоз экипажи эса ушбу ҳудудда ва белгиланган аэропортда парвозларни амалга ошириш учун тўлиқ малакавий тайёргарликдан ўтказилди.
"Uzbekistan Airways биринчи бўлиб Аланияга рейс очганидан фахрланамиз. Бу жуда кўп машаққатли меҳнат натижаси: рухсатнома олишдан тортиб, экипажларни ўқитишгача. Ишончимиз комилки, парвоз машҳур бўлиб, мамлакатларимиз ўртасидаги туризмни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади", - дея изоҳ берди Uzbekistan Airways АЖ Матбуот хизмати.
Батафсил маълумот олиш ва бронь қилиш учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилинг: +998 71 201 77 77. Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун қисқа рақам: 11-11.
Изоҳ