• 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат Бугун, 11:19

ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкентда Одил Рено-Бассо Шавкат Мирзиёев билан учрашиши, шунингдек, Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилиши ва халқаро инвестиция форумида иштирок этиши режалаштирилган.

66
0
Архив фото

Жорий йилнинг 10 - 11 июнь кунлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентда у ҳукуматнинг юқори мансабдор шахслари ва хорижий инвесторлар билан қатор учрашувлар ўтказади.

Икки кунлик дастур давомида ЕТТБ президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ва бош вазир ўринбосари, ЕТТБ бошқарувчиси Жамшид Ходжаев ҳамда бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, Одил Рено-Бассо Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлисига ҳамраислик қилади. Шунингдек, у Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлайди.

Ташриф давомида ЕТТБ Ўзбекистонда барқарор инфратузилмани ривожлантириш ва фарматсевтика секторини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир нечта инвестиция лойиҳаларини имзолашни режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон кетма-кет бешинчи йил ЕТТБнинг Марказий Осиёдаги энг йирик молиялаштирувчиси бўлиб турибди. Бугунги кунга қадар банк мамлакат бўйлаб 181 та лойиҳага қарийб 5,6 миллиард евро сармоя киритган бўлиб, маблағларнинг катта қисми хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

66
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш