Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги йўловчи автобуслардан бирида йўловчи энергетик ичгани сабаб ҳайдовчи томонидан автобусдан тушириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Суриштирувлар натижасига кўра, автобус салон қисмида йўловчи энергетик ичимликни ичган пайтда бошқа йўловчилар унга нисбатан норозилигини билдиришган. Кўпчиликнинг норозилиги сабабли ҳайдовчи ўзбошимчалик билан йўловчидан автобус салонидан тушиб кетишини сўраган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчи автобус саройига чақирилиб, раҳбарлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган ва ҳайдовчига нисбатан огоҳлантириш берилган.
Изоҳ