Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 02:00 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги QJ Motors русумли мототранспорт воситаси ва ҳайдовчи 2000 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги Drongo русумли скутери тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. https://t.me/ubdd_uz/29374
ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар олган тан жароҳатлари билан вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тарқалган суратлардан скутер ҳайдовчиси овқат етказиб берувчи бўлиб ишганини кўриш мумкин.
Изоҳ