• 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт Бугун, 09:56

Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин БАА терма жамоасидан икки нафар футболчи ҳайдалди ва жаримага тортилди

Султон Одил ва Холид Иброҳим ЖЧ-2026 саралаш босқичида миллий терма жамоадаги номақбул хатти-ҳаракатлари учун терма жамоадан четлатилди ва миллий турнирлардаги бешта ўйинга дисквалификация қилинди.

418
0
БАА футбол ассосиацияси

БАА футбол ассоциацияси ўқув-машғулот йиғинида номақбул хатти-ҳаракатлари учун икки футболчини терма жамоадан четлаштирди ва уларнинг ҳар бирига 500 минг дирҳамдан (136 минг доллар) жарима солди. Бу ҳақда MSN нашри хабар берди.

Шунингдек, 21 ёшли Султон Одил ("Шабаб Ал-Аҳли") ва 28 ёшли Холид Иброҳим ("Шаржа") миллий турнирларда 5та ўйинга дисквалификация қилинди. Футболчилар айнан қайси қоидаларни бузганига ошкор этилмаган.

БАА терма жамоаси Осиё конфедерациясида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида гуруҳдаги дастлабки икки ўриндан бирини эгаллай олмади ва саралашнинг тўртинчи босқичида ўйнайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, БАА билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Абу-Дабида БААга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этиб, тарихда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, БАА миллий терма жамоаси навбатдаги ўйинни 10 июнь куни Бишкекда Қирғизистонга қарши ўтказади.

418
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш