• 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    -54.29
  • 14 591 сўм
    -15.8
  • 162 сўм
    -2.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 2 июн 13:43

Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Буюк Британия Ўзбекистон билан музокараларни якунлаган 24-давлат бўлди. Икки томонлама босқични тўлиқ якунлаш учун 10 дан кам давлат билан позитсияларни мувофиқлаштириш қолди.

109
0
Azizbek Urunov / linkedin

Ўзбекистон Буюк Британия билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди. 

"Ўтган ой охирида биз Буюк Британия жамоаси билан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Лондонда бўлдик. Энди уларнинг якунланганини эълон қилмоқчиман. Ўшандан бери Баённомани имзолаш учун барча ички тартиб-қоидалардан ўтдик," - деб ёзади Азизбек Ўрунов.

Ҳужжат 12 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган Ишчи гуруҳнинг 10-йиғилиши доирасида имзоланади.

Азизбек Ўрунов Британия томонига қўшилишни фаол қўллаб-қувватлагани, шунингдек, Ўзбекистон музокарачилар жамоасига тинимсиз меҳнати учун миннатдорлик билдирди.

Қайд этилишича, Буюк Британия бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган 24-давлат бўлди. Икки томонлама босқични тўлиқ якунлаш учун ЖСТнинг яна бир неча аъзолари билан позицияларни мувофиқлаштириш қолди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича топшириқ берган эди. Хусусан, йил охирига қадар қолган 9 та давлат билан икки томонлама музокараларни якунлаш, Ишчи гуруҳнинг яна иккита йиғилишини ўтказиш ва Ишчи гуруҳнинг якуний ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашни якунлаш, бу билан Ўзбекистоннинг ЖСТ доирасидаги халқаро мажбуриятларини мустаҳкамлаш топширилди.

109
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш