Самарқандда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларацияни қабул қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, имзоланган икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди, жумладан:
- инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида;
- муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
- миграция ва мобиллик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
- барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, маданий мерос соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;
- Иқлим фонди ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ўзаро ҳамкорлик, "яшил" тараққиёт соҳасида Согесид ва Ансалдо компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида;
- Тусия, Пиза ва Турин университетлари билан ҳамкорлик тўғрисида.
Расмий ташриф доирасида Италия миллий тадқиқотлар маркази, SIMEST ва Danieli компаниялари, Перуджи университети ва бошқалар билан ҳужжатлар имзоланди.
Изоҳ