Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта қоидабузарликлар акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий изоҳ билдирди.
Маълум қилинишича, Damas ҳайдовчиси автомобилга офис ва хонадонлар учун мўлжалланган кондиционерни ўрнатиб, шаҳарнинг гавжум кўчаларида ҳаракатланган.
Шунингдек, яна бир блогер томонидан содир этилган қоидабузарликлар жамоатчилик эътиборига тушган. У автомобиль бошқарув вақтида рулга лагандаги ошни қўйган ва уни еган ҳолда ҳаракатланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан ҳайдовчига нисбатан, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Автомашиналар эса жарима майдонига жойлаштирилган.
Изоҳ