• 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 146 сўм
    3.71
  • 14 269 сўм
    -21.14
  • 164 сўм
    1.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 14 май 2025

Тошкентда 50 ёшли эркак лифтда 15 ёшли қизга тегажоғлик қилди

Суд эркакка беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

1415
0
UzNews.uz

2025 йил 13 май куни Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди. UzNews.uz мухбири суд қарорини ўрганди.

Суд ҳужжатларига кўра, 1975 йилда туғилган эркак 26 апрель куни Яшнобод тумани Авиасозлар 2-даҳаси, 32-уйнинг лифтида вояга етмаган 2010 йилда туғилган қизнинг елкаси ва бел қисмини силаган ҳолда унга тегажоғлик қилиб, шилқимлик қилган.

Суд мажлисида маъмурий ҳуқуқбузар эркак юқоридагиларни тасдиқлаб, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, мазкур ҳолат қайта такрорламаслигини, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берган.

Суд қарори билан эркакка МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазо ўташ муддати 2025 йил 13 май куни соат 09:00 дан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.

1415
0

Изоҳ