• 12 086 сум
    33.51
  • 13 871 сум
    -114.6
  • 165 сум
    -0.78
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 086 сум
    33.51
  • 13 871 сум
    -114.6
  • 165 сум
    -0.78
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 мая 2021

Тошкентда автобус ҳайдовчиси бекатдаги икки пиёдани уриб юборди

“Тошшаҳартрансхизмат” ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

2976
0
Видеодан кадрлар

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, 28 апрель куни соат тахминан 13:45 да, 86-сонли автобус ҳайдовчиси М.А. Юрак-қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхташи натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 та пиёдани уриб юборган.

Аниқланишича, жабрланувчилар Н.Д. ва О.Л.ларга енгил тан жароҳати етган ва шифохонага етказилган. Айни пайтда уларнинг аҳволи яҳши эканлиги айтилмоқда.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2976
0