Савдога қўйилган лотлар орасида бошланғич нархи 66 млн. сўм бўлган Captiva (2013 йил), 30 млн. сўмга баҳоланган Nexia 2 Donc (2008 йил) ва бошқа автомобиллар бор.
Аввалроқ, бюро 431 357 000 сўмга баҳоланган дўконни, Андижонда жойлашган баҳоси 2 638 416 000 сўм бўлган банкет ва тантаналар учун мўлжалланган зални, шунингдек, баҳоси 56 032 696 сўм ва 70 945 600 сўм бўлган Spark ҳамда Malibu автомобилларини савдога қўйган эди.
Лотларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.