Поиск
RUUZ

Общество

“Навоий” чегара божхона пости 2 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди

Мазкур чегара пунктидан кунига ўртача 15 минг йўловчини ўтказиш мумкин.

115views0replies
0

Маълум қилинишича, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали 2024 йилда кунига ўртача 31 минг нафардан зиёд, йилига эса салкам 11,4 млн нафар йўловчилар ўтиб-қайтишган.
Жумладан, “Навоий” чегара божхона постида ёпилгунига қадар, яъни 2022 йилнинг ўзида бу ердан бир йилда ўртача 1 млн нафар йўловчи ҳаракатланган.
Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида ўтган йилда 1 млн 213 мингдан ортиқ юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Бу рақам 2023 йилга нисбатан 27 фоизга ошган.
Замонавий қиёфадаги “Навоий” чегара-божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.
Илгари бу ердан кунига ўртача 5 минг йўловчини ўтказиш мумкин эди, ҳозир бу рақам 15 мингга етди.
Шунингдек, пост орқали енгил автотранспорт воситаларини ўтказиш имконияти ҳам 4 баробарга ошиб, кунига 600 та енгил автомашиналар эмин-эркин ҳаракатлана олади.
Божхона постига туташ ҳудудда бир вақтда 500 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари, 100 дан ортиқ автобусларни қабул қилиш имкониятига эга замонавий автотураргоҳ барпо этилиб, унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек маҳаллий йўналишдаги жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилган.
Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
115views0replies
0

Комментарии