• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 января 2019

Автомобиль йўллари институти ходими $2000дан ошиқ маблағни ўғирлашда айбланмоқда

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ходими институт ётоқхоналари учун мебель жиҳозларини сотиб олишда пул ишлаб олмоқчи бўлди.

3026
0
UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг доимий танлов комиссияси раиси Т.Ш., институт ётоқхоналари учун мебель жиҳозларини кўтарилган нархда сотиб олган.

Институт ётоқхоналари учун мебель жиҳозларини сотиб олиш юзасидан ўтказилган тендер танловида бир дона кроватни 915.000 сўмдан етказиб бериш таклифи берилган. Аммо, танлов натижасида муқобил қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъекти ғолиб сифатида кўрсатилган. Натижада 360 дона кроватлар ҳақиқий бозор баҳосидан 18.000.000 сўмга қиммат нархда сотиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ш.га Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан айб эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

3026
0