• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 25 декабр 2021

Талабалар учун қишки таътилнинг бошланиш санаси ўзгарди

Бунга темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус чегирма билан харид қилиш муддати сабаб бўлган.

1566
0
UzNews.uz

Олий таълим вазирлиги олдинроқ, талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланиши ҳақида хабар берганди.

Вазирлик Матбуот хизмати мазкур сана ўзгарганини маълум қилди.

Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланиши белгиланди.

Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши ҳам 2021 йилнинг 25 декабрига кўчирилганлиги маълум қилинади.

1566
0