• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 24 феврал 09:47

Жиззахда ҳокимият бўлим бош мутахассиси пора билан ушланди

У ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжаликнинг 1 гектар ерини $11 мингга сотмоқчи бўлган.

439
0
Прокуратура департаменти

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг АҚШ доллари олган

Бироқ, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари, жами 6700 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

439
0

Изоҳ