Маълумотларга кўра, 16 декабрда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига қарашли 7 қаватли бинога бўлган савдолар якунланди. Бу ҳақда E-auksion платформаси маълумотлари асосида хабар берилди.
Бинодан умумий майдони 11 725 кв.м ва умумий ер майдони 0,48 га бўлиб, ундан 0,12 га ижара ҳуқуқида тақсимланган. Мажмуани харид қилган шахс, шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ, офис фаолиятини ташкил этиш ва хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади.
Савдоларнинг бошланғич нархи 130 миллиард 341 миллион 115 минг сўмни ташкил этган. Бир соатдан озроқ вақт давомида ўтказилган савдоларда 8 та таклиф қилинган.
Энг юқори таклифни «O’zshahar Qurilish Invest» компанияси киритди — 182 миллиард 477 миллион 561 минг сўм.
ЕГРПО маълумотларига кўра, «O’zshahar Qurilish Invest» компанияси 2017 йил 26 январь куни Тошкентда рўйхатга олинган. Компаниянинг уставий фонди 1 миллиард сўмни ташкил этади, асосий фаолияти эса уй-жой қурилишини амалга оширишдир.
Изоҳ