Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Зойир Мирзаевнинг янги лавозими аниқ бўлди

Қашқадарё вилояти раҳбарлигидан кетган Зойир Мирзаев бошқа вилоятга ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.

705views0replies
0

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бугун, 18 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигидаги манбасига таянган ҳолда UzNews.uz мухбири хабар берди.
Қайд этилишича, бош вазир Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси президенти администрaцияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унда Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.
Аммо, вилоятнинг аввалги ҳокими Даврон Ҳидоятов қайси лавозимни эгаллаши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Зойир Мирзаев шу кунгача Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокими вазифасида ишлаган.
705views0replies
0

Изоҳлар