• 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 975 сўм
    -98.06
  • 14 021 сўм
    -113.6
  • 163 сўм
    -1.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 17 март 2022

"Ўзбекистон Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмайди" — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Донецк ва Луганск бўйича позициясини билдирди.

958
0
Сенат

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сенатнинг 17 март кунги йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий амалиёт ва Ўзбекистоннинг Донецк ва Луганск бўйича позициясини билдирди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар берди.

Абдулазиз Комиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади. Биз Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олмайди.

“Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур.

Ўзбекистон тарихан ҳам Россия Федерацияси билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз.

Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз", - дейди Абдулазиз Комилов.

958
0