• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 14 январ 2022

ССВ иш берувчиларни барча ходимларининг 20 январгача эмланишини таъминлашга чақирди

Вазирлик шунингдек, сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришни сўрамоқда.

1533
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги иш берувчиларни зудлик билан барча ходимларини СOVID-19'га қарши эмлашни таъминлаши бўйича баёнот берди.

"Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли. Шунга кўра, сиздан ходимларингизнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашингизни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно. Тиббий чекловлар рўйхати ССВнинг интернетдаги ресурсларида мавжуд.

1533
0