• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 4 октябр 2021

Сирдарёда туман ҳокими 800 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат берди

Ҳокимлик ва Экобошқарма баҳорда экилган дарахтлар кесилиши сабабини тушунтирди.

466
0
t.me/ecogovuz

Бугун Боёвут тумани ҳокими томонидан туман ҳудудидаги 828 дона қуриб қолган дарахтларни оммавий равишда кесишга рухсат бергани кескин танқидларга сабаб бўлди.

Туман ҳокимлиги муносабатига кўра, жорий йилнинг май-июль ойларида масъул ташкилотлар ҳамда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси иштирокида ўтказилган ўрганиш давомида жами 869 туп қуриган дарахт, шундан 828 туп баҳорда экилиб, қуриган кўчатлар аниқланган. 

Шу боис кузги кўчат экиш мавсумигача ушбу кўчатлар ўрнини янгиси учун тайёрлаш режалаштирилган.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилганда, жами экилган 9 турдаги 5371 дона манзарали дарахт кўчатларидан 828 донаси табиий иқлим таъсирида қуриб қолгани аниқланган.

Шу сабабли уларнинг ўрнини янги кўчатлар экиш шарти билан қуриган кўчатларни олиб ташлашга рухсат берилган.

466
0