• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 15 июл 15:15

Сурхондарёда 23 бош илон табиатга қўйиб юборилди

Ушбу илонлар ўтказилган рейдлар давомида фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган эди.

668
0
Экология вазирлиги

Сурхондарёда 6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони — жами 23 бош илон табиатга қайтарилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур илонлар Экология вазирлиги инспекторлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланган ва олиб қўйилиб, Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган эди. Энди эса ушбу илонлар Фанлар академияси Зоология институтининг илмий хулосаси асосида "Сурхон" давлат қўриқхонасининг Кампиртепа, Шержон ва Шолкон ҳудудларига қўйиб юборилди.

Аввалроқ Тошкент вилояти Экология бошқармаси, Бош прокуратура, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида фуқаро хонадонида ноқонуний равишда илонлар сақланаётганлиги аниқланган эди.

Қизил китобдаги маълумотларга кўра, Ўрта Осиё кобраси ҳозирда айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган, қолганларида сони кам учрайди. Шарқ бўғма илонининг сони ҳақида эса аниқ маълумотлар йўқ.

668
0

Изоҳ