Ҳодиса жорий йилнинг 16 июль куни тахминан соат 02:46 атрофида Тошкент вилоятида содир бўлган, деб хабар берди Millar телеканали.
Қўлбола ниқобларни эслатувчи мато боғичлар билан юзларини яширишга уринган уч нафар номаълум шахс давлат рақамисиз Captiva автомобилида дўкон олдига келган. Улар машинадан тушиб, тўлов терминалини демонтаж қилиб, автомобиль салонига юклаган ва воқеа жойидан яширинган.
Ўғрилик содир этилган ҳолат дўкон ёнида ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "в" банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ