Излаш
RUUZ

Жамият

Қарши университетида 40 тупга яқин дарахт кесиб ташланди

Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ўсимлик дунёсига деярли 270 млн сўм зарар етказди.

216views0replies
0

Ижтимоий тармоқда Қарши давлат университетида кўплаб дарахтларнинг кесилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Давлат экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат давлат инспекторлари томонидан ўрганилган.
Ўрганишлар давомида Қарши давлат университети томонидан Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинганлиги, ўз навбатида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мазкур мурожаатларга рад жавоби берилганлиги маълум бўлди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рад жавоби берилганлигига қарамасдан жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарликка алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинди. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 млн 543 минг сўм миқдорида ҳисобланди.
Ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
216views0replies
0

Изоҳлар