• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 3 декабр 2021

Интим видео можаросидан сўнг Феруза Бабашева депутатлик ваколатидан маҳрум бўлди

Сессияда қатнашган депутатларнинг деярли барчаси Бабашеванинг депутатлик ваколатини муддатидан аввал тугатилишини ёқлади.

1670
0
effect.uz

Бугун Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси депутатларнинг ташаббуси билан чақирилган ҳолда ўтказилди. Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унда, туман Кенгашининг 30-"Уйшун" сайлов округидан сайланган депутат Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш масаласи кўриб чиқилди.

Комиссия раисининг ахбороти ва депутатларнинг қўшимча таклиф, фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига асосан, Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарорни, сессияда қатнашган 24 нафар депутатдан 23 нафари ёқлаб овоз беришди.

Сессия ишида Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Депутат Феруза Бабашева интим видео можаросидан сўнг депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

1670
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш