Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Давлат божхона қўмитасига янги раис тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига кетган Муроджон Азимов ўрнига қўмитага янги раис келди.

532views0replies
0

namangan.uz

2021 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Маълумот учун, Акмалхўжа Мавлонов 2019 йил июнидан 2020 йил кузигача Наманган вилояти прокурори бўлган. 2020 йил октябрида эса бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Давлат божхона қўмитасининг аввалги раиси Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
532views0replies
0

Изоҳлар