• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 апрел 2025

Самарқанддаги боғчалардан бирида болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбияси ишдан бўшатилди — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди.

1079
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Пайариқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борган. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳолат тумандаги 44-ДМТТ да содир бўлганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан мактабгача таълим ташкилот тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилинган.

1079
0