• 12 758 сўм
    -19.76
  • 14 820 сўм
    -111.12
  • 163 сўм
    -0.67
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 758 сўм
    -19.76
  • 14 820 сўм
    -111.12
  • 163 сўм
    -0.67
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 17 декабр 2020

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан буён $4,8 миллиардга ошган

Бунда хусусий секторнинг улуши $1,9 миллиард бўлиб, қарздорлигининг ошиши, асосан, банклар томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида юз берган. 

866
0
UzNews.uz

Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти Ўзбекистоннинг ташқи қарзига оид нашрини эълон қилди.

Мазкур нашрда 2020 йилнинг 9 ойида давлат ташқи қарзи ўсиш тенденсиясини сақлаб қолгани ва бу жараён COVID-19 вирусининг тарқалиши оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланиши таъкидланади.

Шу тариқа Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан  19,7% га ёки 4,8 млрд  долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 29,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.

2020 йилнинг 9 ойида давлат сектори қарздорлигининг ўсиши 2,9 млрд долларни, хусусий сектор қарздорлигининг ўсиши эса 1,9 млрд (умумий 3,0 млрд) долларни ташкил қилди. 

Хусусий сектор қарздорлигининг ошиши, асосан, банклар томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида юз берди. 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 9 ойида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 3,0 млрд  доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни асосан банклар – 2,6 млрд доллар, текстиль  ва тўқимачилик сектори корхоналари – 95 млн доллар  ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари томонидан – 260 млн доллар жалб қилинган. 

Шунингдек, ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 454,8 млн доллар миқдордаги асосий қарз ва  263,4 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 1,3 млрд доллар ва фоиз тўловлари бўйича 242,1 млн долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ  ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.

866
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш