Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан қуйидаги кадрлар ўзгаришлари амалга оширилди:
Комилов Абдулазиз Ҳафизович президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев президентнинг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Ғуломов Равшан Аюбович президентнинг иқтисодий сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Умурзаков Сардор Ўктамович президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг алоҳида топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Оллоёров Мансурбек Полвонзода президентнинг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президент маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Давлетов Русланбек Куролтайевич президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Изоҳ