• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 13 феврал 13:37

Андижонда эркак шаърий никоҳидаги аёлини пичоқлаб ўлдирди

Эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида қотиллик содир этилган.

650
0
tergov.uz / Иллюстрация

Кеча, 12 февраль куни Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғини ўлдирганлиги ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти пркоуратураси Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 февраль куни фуқаро С.М. (эркак) шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М. (аёл киши) билан ўзаро жанжаллашиб, бунинг оқибатида С.М. хўжалик пичоғи билан шаърий никоҳидаги аёли Ж.М.ни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва С.М. процессуал тартибда ушланиб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, тергов харакатлари давомида ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

650
0