Излаш
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда она ўз фарзандини ваҳшийларча калтаклади (видео)

У эрининг алимент тўламаганлиги учун болани ўлдирмоқчи эканлигини айтиб, унга видео юборган.

292views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл ўз фарзандини ураётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 
Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани ўрганиш ишларини олиб бориб, расмий муносабат билдирди. 
Олиб борилган текширув натижаларига кўра, видеодаги ҳолат 1 йил аввал содир бўлганлиги аниқланган.  
Мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Т.М.(2001 йилда туғилган аёл) томонидан 2024 йилнинг май ойида содир бўлган. У собиқ турмуш ўртоғи А.Қ.(1994 йилда туғилган эркак) билан жанжаллашиб, бола учун алимент ва бошқа моддий таъминот бермаганлиги важи билан болани отасига босим қилиб қўрқитиш мақсадида видео қўнғироқ қилган. Натижада у фарзанди А.Р. (2023 йилда туғилган қиз) ни уриб тасвирга олган ва уни собиқ турмуш ўртоғига юборганлиги аниқланган. 
Терговга қадар текширувда болани соғлиғига зарар етмаганлиги аниқланган.  
Аёл МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳуқуқбузарлик содир қилган деб топилиб, ЖИБ Сариосиё туман суди томонидан унинг жавобгарлиги масаласи ҳал этилган. 
Ҳозирда Т.М. собиқ турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро низо вазиятида бўлиб, бу борада терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
292views0replies
0

Изоҳлар